Варикоз касаллиги хакида маълумот

Предлагаем ознакомиться с темой: "варикоз касаллиги хакида маълумот" с комментариями от профессиональных медиков. Все свои вопросы вы можете задать, заполнив специальную форму после статьи.

Варикоз бу веналарнинг турли сабабларга кўра ўз мустаҳкамлиги ва эластиклигини йўқотиши оқибати келиб чиқадиган касаллик.

Видео (кликните для воспроизведения).

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Fmedlife.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2018%2F08%2Fvarikoz-oyoq

Кўпинча оёқлардаги териости юза веналарининг кенгайиши , клапанларнинг (қопқоқларнинг) бўшлиги ва веноз қон оқишининг бузилишидан сабабли пайдо бўлади. Бирламчи варикоз кенгайиш юза вена деворлари заифлиги, вена қопқоқларининг нуқсонлари билан боғлиқ.

Бир қанча бошқа касалликлар ва жараёнлар, масалан семириш, ҳомиладорлик, узоқ муддат тик туриш, бириктирувчи тўқиманинг туғма заифлиги бу касалликнинг ривожланишига имкон беради. Иккиламчи варикоз кенгайиши чуқур веналар ўтказувчанлигининг бузилиши муносабати билан юзага келади. Бунга сабаб тромбоз, вена клапанларининг етишмовчилиги, вена деворларини туғма заифлиги туфайли веноз қон оқишининг бузилиши ҳисобланади.

Видео (кликните для воспроизведения).

Хасталик аломатлари одатда бошланғич даврдаёқ яққол намоён бўлади. Лекин ноқулайлик тўғдирмагани учун кўпчилик эътибор бермайди.

Касаллик симптомлари қўйидагилар:

  • Варикоз касаллигида веналар кенгайиши пайдо бўлгунига қадар оғир оёқлар деб аталадиган синдромни пайқаш мумкин – кечки пайтларга бориб бемор оёқлари шишади, оғрийди, киши ўзини чарчагандай ҳис қилади.
  • Томир юлдузчалари (телеангиоэктазиялар) – унча катта бўлмаган томирчалар тўрлари пайдо бўлиши мумкин.
  • Асосий белгиси – тери орасидан шишган, сертугун, кўриниб турган веналар бўлиб, тери сиртига ирғиб чиқади.
  • Сўнгги босқичларда тери рангининг ўзгариши, веналар атрофидаги терида ҳам, веналарнинг ўзида ҳам шамоллашнинг ривожланиши (тромбофлебитлар), варикоз тугунчалардан қон кетиши кузатилади, яхши битмаган яралар пайдо бўлади.

Бир қарашда бу хасталик унча катта муоммо туғдирмайдигандек туйилади. Лекин шуни унутмаслик керакки варикоздан буткул қутулиш мушкул, касаллик узоқ муддат сурункали кечади. Шу боис бемор хаётини анчагина бузади.

Энг хавфли асоратлари:

  • ўткир тромбофлебит
  • варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши
  • трофик яралар

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда шифокорга (қон томир жарроҳига) мурожаат қилиш керак. Фақат бошланғич паллалардагина варикоз касаллиги ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги таҳлиллар буюришдан ташқари, веноз қон айланишининг ҳолати текширилади. Касаллик сабабларини аниқлаш ва тўғри даволаш учун чуқур веналар ўтказувчанлигини текшириш ва вена клапанлари фаолиятига баҳо бериш катта аҳамият касб этади.

Шу мақсадда турли усуллар қўлланади

  • ультратовуш текширувлари допплерография, дуплекс сканерлаш
  • рентгеноконтраст флебография

Доплер УЗИ касалланган томирларда қон оқиш тезлигини ўлчай олади. Бу эса шифокорга шикастланган веналарнинг ахволини тўғри бахолаш ва энг оптимал даволаш йўлини танлашга имконини беради. Бошқача қилиб айтганда ултратовуш ва флебография даволаш усулини аниқ танлашга ёрдам беради

Варикоз касаллигини даволаш томир жарроҳлари, флебологлар вазифасига киради. Улар беморни қандай даволашни ҳал этишади. Хасталикни даволашни икки усули бор, концерватив яъни дорилар ёрдамида ва жарроҳлик усули. Шуни унутмаслик керакки дорилар ёрдамида варикозни тўлиқ даволаб бўлмайди, бундай даволаш беморнинг аҳволини фақат бирмунча енгиллаштириши мумкин. Концерватив даво, касаллик ривожланишининг илк босқичидагина самара бериши мумкин. Бунда дори воситалари билан биргаликда компрессион муолажа ҳам қўлланилади.

Дори воситаларини шифокор тавсияси ва унинг назорати остида қабул қилиш лозим. Қўйидаги маълумотлар фақат танишиш учун.

Суртма дорилар: Актовегин, Гепатромбин, Рутозид (Рутин, Венорутон), Троксерутин (Троксевазин).
Ичиладиган дорилар: Анавенол, Антистакс, Венза, Веноплант, Гинкорфорт, Детралекс, Кальций добезилат (Доксилек, Доксиум, Доксихем) Трибенозид (Гливенол), Троксерутин (Троксевазин).

Компрессион муолажада махсус тиббий буйумлардан фойдаланилади. Бу муолажада эластик матолардан таййорланган махсус чулки, колгот, гольфларни ҳар доим кийиб юриш керак бўлади. Бу буйумлар шикастланган томир жойлашган соҳани сиқиб қон келишини камайтиради, ва вена бирмунча зўриқишдан халос бўлади. Юқорида айтилганидек бу муолажа варикознинг бошланғич вақтида эффектив. Касалликнинг кейинги босқичларида дарднинг авж олишини олдини олиши ва беморнинг аҳволини бироз енгиллаштириши мумкин.

Жаррохлик усули энг самарали варикоз давоси хисобланади. Бу муолажада касалланган томирлар олиб ташланади ёки склерозловчи модда билан беркитилиб қўйилади. Веналарнинг артерияларга нисбати 10:1, содда қилиб айтганда веналар анча кўп. Шунинг учун хам бир неча касал томирлар олиб ташланса ҳам қон бемалол бошқа айланма йўлларни топа олади.

Склерозли муолажа варикоз веналарга махсус дориларни киритишдан иборат. Яъни, веналар олиб ташланмайди, балки махсус модда билан “елимлаб ёпиштирилади”. Аслида бу – жуда ингичка игна билан муаммоли жойга шунчаки укол қилишдир. Одатда бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилади (компрессион муолажа, флебэктомия ва ҳоказо).

Варикоз касаллиги муносабати билан жарроҳлик йўли билан (операция номи флебэктомия) шикастланган веналар олиб ташланади. Бундан ташқари вена клапанларини даволаш (тикловчи операция) усуллари ҳам бор. Игна санчиш орқали бажариладиган кичик инвазив аралашув (эндоскопик флебэктомия, электрокоагуляция) ҳамда очиқ жарроҳлик амалиёти қўлланади.

Жарроҳлик муолажаси ёки склерозлаштирилгандан кейин 4–6 ой мобайнида чўзилувчан докалар ёки тиббий кийимлар кийиб юриш тавсия этилади.

Халқ тиббиёти қадим замонлардан бери, бу касалликни даволаш учун бир неча воситалар яратган. Бу муолажа бемор ахволини енгиллаштириши мумкин, лекин хасталикдан бутунлай қутқара олмайди. Фақат жарроҳлик усули бунга қодир.

Каштан гуллари – 0,5 л ароққа 50 гр солинади. Иссиқ, қоронғи жойда 2 ҳафта тиндирилади, ҳар куни чайқатилиб, докадан ўтказиб турилади. 3–4 ҳафта давомида кунига 3–4 марта 30–40 томчидан ичилади. Настойкани уйқу олдидан кенгайган венали териларга суртилади.

Читайте так же:  Крем воск от варикоза

Қичитқи ўт япроқлари – бир ош қошиғи бир стакан қайнаган сувга солиниб, сўнг 30 дақиқа тиндирилгач, докадан ўтказилади, овқатдан бир соат кейин кунига 3 маҳал бир стакандан ичилади. Қичитқи ўт япроқлари солинган дамламани касалликнинг бошланғич палласида ичилади, айниқса, оёқни настойка билан ванна қилинса, бу фойдали, уни тайёрлаш сиртдан қўлланадиган дорилар рецептларида келтирилган. 12 та каштанни қоқ иккига бўлинади ва 3 л қайнаган сув қуйилади, 200 гр шакар қўшилади ва совугач, пичоқ учида хамиртуруш ташланади. 10 кун тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади ва кунига 3–4 маҳал бир стакандан, овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 3–4 ой. Навбатдаги ачитқи 3 кун тиндирилади. Каштанлардан 3–4 марта фойдаланса бўлади.

Каштан пўсти бўлиши эҳтимол тутилган ҳолат. Биринчидан (уруғ пўсти) қайнатмасидан оёқдаги оғриқларни йўқотишда, болдир мушакларининг тунги томир тортишларида фойдаланилади. 100 гр пўстлоқ уруғ пўстидан ванна тайёрлаш учун 2 л сув қуйилади, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади, 4 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Муолажа вақти 15 дақиқа, бир курс муолажа муддати 10 кун, кунора бажарса ҳам бўлади.

Оёқ ваннаси учун ботқоқ ўсимлиги настойкаси (димламаси) қуйидагича тайёрланади: 100 гр қуруқ ўтга 2 л қайнаган сув солиниб, тиндирилади, сузғичдан ўтказилади. Ванна ҳар куни ёки кунора қилинади, қичитқиўт настойини ичиб, муолажа бирга олиб борилади. Амал муддати 15 дақиқа, муолажа муддати – тузалгунча. 200 гр асалга бир ош қошиқ йирик туз аралаштирилади. Аралашма касал веналар бўйлаб оёқ терига юпқа қилиб суртилади. Пергамент қоғоз ёпиб (целлофандан фойдаланиш тавсия этилмайди), дока билан ўралади. Компресс икки кун сақланади, кейин бир кун дам берилади. Муолажа муддати 9 кун.

Сувли ва пишган помидор майда қилиб тўғралади ва қаттиқ шамоллаган веналарга ёпиштириб чиқилади, устидан дока билан енгил боғлаб қўйилади. 3–4 соатдан кейин янги помидор тўғрамлари билан алмаштирилади.

Venalarning varikoz kengayishi bu – vena qon tomirlarining shishib qolishidir. Qon tomirlarda qonning yaxshi oqmasligi tufayli, qon tomirlar kengayishni boshlaydi. Qon tomir devori juda yupqa yupqa bo‘lib qoladi va terining yuza qismlarida ko‘k rangda ko‘rinadi. Venalarning varikoz kasalliklari juda keng tarqalgan kasallik hisoblanib, kasallikning rivojlanishi uchun ko‘plab omillar o‘z ta’sirini ko‘rsatadi. Shu jumladan organizmdagi endokrin o‘zgarishlar – kasallik asosan ayollarda uchraydi – ​ hayz sikli, homiladorlik, tug‘ruq, menopauza va klimaks holatlarida organizmning endokrin sistemasida katta o‘zgarishlar kuzatiladi.

Vena tomirining ushbu kasalligi – butun dunyoda keng tarqalgan patologik holar hisoblanadi. Ushbu fakt vena tizimini o‘rganish, tashxis qilish va davolash tibbiyotning yangi sohasi – Flebologiyani paydo bo‘lishiga sabab bo‘ldi.

Vena tizimi kasalliklari ichida eng keng tarqalgani bu vena tomirlarining Varikoz kengayishidir. Misol uchun tizimning boshqa kasalliklari: orqa chiqaruv venasi kengayishi (gemorroy-bavosil), qizilo‘ngach, urug‘don kanali venasi (Varikotselle) kabilar bo‘lishi mumkin.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Favitsenna.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2015%2F11%2Fvarikoz

Biroq eng keng tarqalgani va eng oddiy belgilari bilan ham bilish mumkin bo‘lgani bu venalarning varikoz kengayishidir.

  • Bu ko‘p vaqt tik oyoqda turib ishlovchilarda uchraydi. Chunki uzoq muddat tik holatda ishlash natijasida oyoqlardagi qon tomirlarda qon bosimi oshadi va o‘z navbatida venalarning chuqur o‘zgarishlariga sabab bo‘ladi. Bunga yana organizmning ortiqcha vazn holati ham ta’sir ko‘rsatadi.
  • Irsiy moyillik. Agar ota-onaning har ikkisida venalarning varikoz kasalliklar uchrasa, 70 % ehtimol bilan ularning farzandlarida ham uchrashi aniqlangan.
  • Kam harakat hayot tarzi. Bu omilni flebologlar (ven qon tomirlari va ularning kasaliklari bilan shug‘illanuvchi shifokor) asosiy omil hisoblashadi. Agar inson ko‘p vaqt davomida kompyuterda ishlasa ham kasallikning kelib chiqishiga sabab bo‘ladi.
  • Endokrin tizim o‘zgarishlari: Bu omil ko‘proq ayollarda uchraydi. Chunki ayolarning organizmida ba’zi vaqtlarda esterogen gormoni juda kam miqdorda ishlab chiqariladi. Lekin sariq tana organizmda esterogenning sintezini kuchaytiradi. Esterogen esa qon tomirlar muskul qavatining tonusini pasaytiradi.
  • Vena qon tomirlarida qon oqimining buzilishi tufayli. Bu omil qon tomirlarning ichida hosil bo‘ladigan tromb, o‘sma kabi ta’sirida yuzaga keladi.

Yuqoridagi omillardan tashqari venalarning varikoz kasalliklariga insonlar hayot tarzi ham katta ta’sir ko‘rsatadi. Agar inson hayoti davomida ko‘p miqdorda spirtli ichimliklar istemol qilsa, bunday insonlarda varikoz kasalligi yuzaga kelishi foizi ko‘proqdir. Chunki zaharli moddalar, spirtlar qon tomirlariga gipotonik ta’sir ko‘rsatadi.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Favitsenna.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2015%2F11%2Fvarikoz-kasalligi-min

Venalarning varikoz kengayishi kasalligi belgilari

  • Oyoqlarda uzoq muddat tik yurganda og‘riq kuzatiladi;
  • Tunda oyoqlarning qaltirash bezovta qiladi;
  • Kechqurun oyoqlarda shishlar kuzatiladi;

Agar shu bosqichda kasallikning oldini olinmasa, kasallik yanada avj oladi va quyidagi belgilar yuzaga kela boshlaydi:

  • Teri qoplamalarida venoz to‘rlari yaqqol ko‘rina boshlaydi;
  • Teri to‘q rangda, unda jigarrang-pushti dog‘lar paydo bo‘ladi
  • Agar tizzaning orqa qismini palpatsiya qilib ko‘rilsa, varikozga uchragan vena qon tomirini oson aniqlash mumkin;
  • Bemor yotgan holatda bo‘lsa, venalar yo‘qoladi, agar holati qaytsa yana paydo bo‘ladi.

Agar venalarning varikozi uzoq muddat davom etadigan bo‘lsa, quyidagi simptomlar yuzaga kela boshlaydi:

  • Venalarning o‘zgarishga uchragan qismlarida pigment almashinuvining buzilishi;
  • Palpatsiya qilib ko‘rilganda o‘zgarishga uchragan sohada qattiq hosila seziladi;
  • Trofik yaralar.
  • Zararlangan qon tomir sohasida qichishish;
  • Kechqurun oyoqlardagi qaltirashlar;
  • Oyoqdagi shishlar;
  • Yumshoq to‘qimalardagi shishlar;
  • Yara paydo bo‘lishi
  • Zararlangan qon tomir sohasida qizarishlar;
  • Og‘riq belgilarining hayot davomida kuchayib borishi;
  • Bemorda haroratning ko‘tarilishi (subfebril darajagacha);
  • Qon tomir zararlangan sohada haroratning mahalliy ko‘tarilishi;
  • Palpatsiyada yumshoq to‘qimaning qattiqlashuvini aniqlash mumkin.
Читайте так же:  Варикоз вен операция лазером

Bunday holat inson hayotining 100% o‘limi bilan tugashi ehtimolligi yuqori bo‘lladi. Chunki zararlangan qon tomirida hosil bo‘lgan qon quyqasi yoki tromb yaqindagi qo‘shni tomirlarni ham zararlashi mumkin.

Bunday yaralar venalarda chuqur o‘zgarishlar natijasida yuzaga keladi va tez yordam ko‘rsatishni talab etadi. Trofik yaralar sekinlik bilan rivojlanadi. Shuning uchun quyidagi patologik holatlarga e’tibor qilish zarur:

  • Teri qoplamasi zararlangan sohasida to‘q rangli hosila paydo bo‘ladi;
  • Teri ko‘k rangda ko‘rinadi va yaltiraydi.

Bu kasallik ko‘p hollarda bemorlarning to‘satdan o‘limiga olib keladi. Shuning uchun shifokorlar venalarning varikoz kasalliklarini o‘z vaqtida davolashni talab qilishadi. Bunday kutilmagan o‘limning sababi shuki, o‘zgarishga uchragan sohada hosil bo‘lgan tromb qon oqimi bilan hayotiy muhim qon tomiri o‘pka arteriyasiga borib tiqilib qoladi.

Bunda bemorda quyidagi klinik belgilar kuzatiladi:

  • Ko‘krak sohasida tez, bosuvchi og‘riq;
  • Kollaps holatiga tushish;
  • Og‘iz-burun uchburchagida ko‘karishlar;
  • Xirillash.

Agar yuqoridagi belgilar kuzatiladigan bo‘lsa, zudlik bilan tez tibbiy yordam ko‘rsatilishi zarur.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Favitsenna.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2015%2F11%2Fvarikoz-haqida-min

Varikoz kasalligi tekshiruvi bemor oyoqlarini palpatsiya (barmoq bilan bosib ko‘rish) ga asoslangan. Bundan tashqari, maxsus tadqiqotlar o‘tkaziladi:

  • Funksional sinama (proba);
  • Venalarni dupleks ultratovush skaner qilish;
  • Dopplerografiya;
  • Flebografiya.

Bemorlarni davolashni varikozning eng birinchi belgilar yuzaga kelgandayoq boshlash zarur. Hozirgi kunda umumiy va mahalliy qo‘llash uchun dori vositalari yetarlicha va bu flebolog-shifokor tomonidan individual tanlanadi.

Varikoz kasalligi medikamentoz (dori vositalari bilan) yoki jarrohlik usuli bilan davolanadi.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Favitsenna.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2015%2F11%2Fvarikozni-davolash-min

Medikamentoz usullarda davolash asosan, vena qopqoqlari ishini rag‘batlantiruvchi, tomirlar devorlarini oziqlantiruvchi hamda tomirlardagi quyqa (tromb)larni erituvchi dorilar beriladi. Bularga Detraleks, Troksivazin, Lioton Gel hamda yallig‘lanishga qarshi surtmalar tavsiya qilinishi mumkin. Kasallikning oxirgi bosqichlarida qon quyuqlashishiga qarshi (antikoagulyantlar) preparatlar tromblarning so‘rilishi va profililaktikasi uchun talab qilinadi.

Jarrohlik usuli: Operatsiyalar varikozning juda kengayishida, terining trofik kasalliklarida, o‘tkir tromboflebitda buyuriladi. Jarayon lazer nurlari bilan amalga oshiriladi. Bu nisbatan xavfsiz, tezkor va og‘riqsiz usuldir. Biroq, biz Varikoz hatto jarrohlikdan keyin ham qaytalanishi mumkinligi inobatga olishimiz kerak! Shu sababli be’morga qat’iy tartibda ortiqcha yuk va mehnatni cheklab, profilaktik choqalarga amal qilish shart!

Albatta venalarning varikoz kengayishlarida diyetaga rioya qilish zarur. Bunda bemor

  • Xamirli, shirin va yog‘li taomlarni cheklash zarur. Birinchi navbatda ortiqcha vazndan halos bo‘lish muhim ahamiyatga ega. Agar bemorning vazni normal bo‘lsa, zararli taomlarni cheklash zarur.
  • Choy bilan qahvani ham kam miqdorda iste’mol qilish kerak. Qahvani sut bilan aralashtirib ichish tavsiya etiladi.
  • Yangi tayyorlangan olcha, shaftoli, sitrus mevalarning sharbatlarini muntazam iste’mol qilish kerak. Agar shifokor ko‘rigidan so‘ng tromboflebitga ehtimol bo‘lsa, oshqovoq sharbati judayam foydalidir.

Varikozning oldini olish uchun shifokorlar quyidagi tavsiyalarni beradilar:

  • Dam olish va ish vaqtini to‘g‘ri tashkillashtirish kerak. Shunda oyoqlarga tushadigan zo‘riqishni oldini olishimiz mumkin.
  • Agar venalarning kengayishi ish faoliyati bilan bog‘liq bo‘lsa, unda (ko‘p vaqt bir yerda tik turish, o‘tirish) holatni tez-tez almashtirib turish zarur.
  • Ayollar uzoq muddat tor, uzun poshnali oyoq kiyimlarni kiyib yurishi taqiqlanadi.

Quyidagi videolavha orqali «Homiladorlikda venalarning varikoz kengayishi» kasalligi haqida batafsil ma’lumot olishingiz mumkin.

Salomatlik eng katta boylik. Salomat bo‘ling!

Telegramdagi rasmiy kanalimizga a’zo bo‘ling!

Venalarning varikoz kengayishi — sabablari, alomatlari, ko’rinishi, davolash

Ushbu maqolada biz siz bilan, venalarning varikoz kengayishi kabi oyoqlarning noqulay kasalligini, shuningdek, varikozning sabablari, alomatlari, davolashni — an’anaviy va xalq tabobati usullarini ko’rib chiqamiz.

Oddiy odam uchun varikoz nima? Oyoqlardagi charchoq, ehtimol shish, ko’kimtir, ba’zan qoramtir tomirlar bo’rtib chiqib turishi. Tibbiyot nuqtai nazaridan bu kasallik qanday?

Venalarning varikoz kengayishi (varikoz) — odatda oyoqlardagi venalar (qonni yurakka olib boradigan qon tomirlar) devorining yupqalashib va tugunchalar hosil qilib, ularning kengayishi va cho’zilishidir. Tugunchalar venoz devorlarning patologiyasi va/yoki genetik nuqson tufayli ularning klapanlari yetishmovchiligi natijasida shakllanadi. Erkaklardagi varikoz va ayollardagi varikoz o’xshash bo’ladi.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Fmymedic.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2017%2F10%2Fvarikoz

Venalarning kengayishi (kattalashishi) venoz bosimning oshishi bilan yuzaga keladi.

Venalarning varikoz kengayishi quyidagi joylarda uchraydi:

  • Oyoqlarning pastki qismida;
  • Oshqozon va qizilo’ngachda;
  • Kichik tosda;
  • Moyaklar va urug’ yo’llarida.

Maqolada kasallikning eng ko’p uchraydigan joyi — oyoqlardagi varikoz muhokama qilinadi.

Bugungi kunda varikoz eng ko’p uchraydigan kasalliklardan biri bo’lib, u har uchinchi ayolda va o’ninchi erkakda qayd qilinadi. Statistlar ta’kidlashicha, bu kasallik ko’pincha 30-40 yoshlik davrda uchraydi.

  • Og’ir jismoniy mashqlar bilan bog’liq bo’lgan turmush tarzi yoki kasb, bir holatda (tik turgan yoki o’tirgan) uzoq vaqt turish yoki atrof-muhitning doimiy ravishda yuqori haroratda bo’lishi;
  • Tana vaznining sezilarli darajada ortishi;
  • Irsiy (genetik) moyillik;
  • Gormonal ta’sir (homiladorlik va gormonal preparatlar qabul qilish).
  • Venalar orqali qonning o’tishi bilan bog’liq to’siqlar. Bunday to’siqlarga tromboz yoki shishlar misol bo’la oladi.
  • Stress va asab kasalliklari. Ular tomirlarning holatiga ta’sir qiladi. Tomirlar devorida ularning tarangligini (tonusini) ta’minlovchi nerv oxirlari mavjud. Ularga bosim kuchaysa, turli toksinlar va spirtli ichimliklar ta’sir qilsa, tomirlar tonusini yo’qotadi va kengayadi.
  • Arterial-venoz anastomozlar. Bunday anastomozlar arterial qon hujayralarining oqimi hududida bosim tufayli shakllanishi mumkin.
  • Sportiv zo’riqishlar. Xavf guruhiga shtanga kabi og’irliklarni ko’tarishni sevuvchilar kiradi. Varikozga moyillik mavjud bo’lsa, oyoqlarni haddan tashqari og’ir jismoniy mashqlar bilan zo’riqtirish va og’irliklarni ko’tarish taqiqlanadi.
  • Noqulay kiyim va poyabzal. Juda tor kiyimlar, masalan tor shimlar venalarning varikoz kengayishiga olib kelishi mumkin. Bundan tashqari, tor va baland poshnali poyabzal ham zararli. Poyabzalni tanlashda keng poshnalarga afzallik berish kerak, poshna qancha kengroq bo’lsa, oyoqlarga tushadigan yuk shuncha kamroq bo’ladi. Yupqa va baland poshnalarda (shpilka) yurish va muvozanatni saqlash oyoqlar va venalarga katta yuk tushiradi, agar bunga yana do’konlardan xarid qilingan narsali og’ir sumkalarni qo’shsa…
Читайте так же:  Почему вылазят вены на ногах у женщин

Bu omillar tomirlarning kengayishiga, venoz bosimning kuchayishiga va venoz klapanlarning normal ishlashini buzilishiga olib keladi. Natijada oyoqlarning tomirlarida patologik qon aylanishi — reflyukslar (chuqur venalardan qonning teskari yuzaki venalarga oqishi). Aynan shu kasallikning vaqt o’tishi bilan kuchayib borishi va venoz tizimiga tushadigan yukni ko’p marta oshishiga sabab bo’ladi.

Qonning to’g’ri — oyoq venalarida pastdan tepaga oqishi bir necha omillar bilan amalga oshiriladi: arteriyalardagi qon bosimi, qonning teskari oqishini oldini olish uchun qon tomirlarida harakat va klapanlarning mavjudligi. Bu klapanlarning o’z funktsiyalarini bajara olmasliklari venalarda qon oqimining buzilishini keltirib chiqaradi va bu tomirlarning ortiqcha cho’zilishiga olib keladi. Shu sababli qon oqimi tartibsiz bo’ladi, qon oyoqlarning pastki venalarida to’xtab qola boshlaydi (ayniqsa teri osti venalarida), ulardagi bosim ortadi, vena devorlari kengayib va ingichkalashib boradi.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Fmymedic.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2017%2F10%2Fvarikoz_sabablari_2

Varikoz alomatlari uning bosqichi bilan to’g’ridan to’g’ri bog’liq.

  • Oyoq, boldir va sonlarda venoz naqshlarning paydo bo’lishi;
  • Oyoqlarda og’irlik va bosimni his qilish;
  • Tortishishlar, ayniqsa kechasi;
  • Ishdan keyin, kunning oxirida oyoqlarning shishishi;
  • Oyoqlarda o’rtacha og’riqlar;
  • Tez charchash.

Venalar varikoz kengayishing III va IV bosqichlarida

  • Shishlar;
  • Qon tomirli yulduzlar (telangioektaziyalar);
  • Turli og’riqlar (pulsli, mushaklarda qichishish, yurish paytida og’riq, vena bo’ylab og’riq, umumiy og’riq va oyoqlarning qaqshab og’rishi);
  • Boldir va tovon yonlari terisining yuzasi ustidagi uzun varikoz venalar paydo bo’lishi;
  • Terining o’zgarishlari (terining qurishi va pigmentatsiya yuzaga keladi, oyoqlarning terisi qorayadi va jigarrang dog’lar bilan qoplanadi). Bundan tashqari, bu alomatlarga keyinchalik bir qator kasalliklar qo’shilishi mumkin: dermatit, ekzema va trofik kasalliklar, yaralar paydo bo’lishi.

Kamdan-kam hollarda, lekin uchraydigan alomatlarga venalar yorilishi natijasida qon ketishi kiradi, ko’pincha kechasi sodir bo’ladi.

Agar varikozda isitma yoki zaiflik kabi belgilar mavjud bo’lsa, bu kasallikning asoratlaridan dalolat beradi.

Varikozning asoratlarida quyidagilarni boshdan kechirish mumkin:

  • Ekzema;
  • Teri yaralari;
  • Yuzaki jarohatlarda ham kuchli venoz qon ketish;
  • Tromboflebit;
  • Trofik yara;
  • Flebotromboz;
  • Varikoz tugunlardan qon ketishi.

Varikoz tomirlarining belgilari aniqlanganda yoki to’g’ri tashxis qo’yish uchun felbolog, nevrolog, jarrohga murojaat qilish kerak.

Varikoz tomirlarining tashxislash usuli: ultratovush tekshiruv (UTT) yoki flebografiya.

Varikozni qanday davolash mumkin? Bu savolga tashxisdan keyin shifokor javob beradi. Axir faqat to’g’ri tashxis qo’yilgan taqdirda varikozni davolash ijobiy natija beradi.

O’z navbatida, davolovchi shifokor quyidagi davolash usullarini tanlashi mumkin:

  • Varikozni dori-darmonlar bilan (medikamentoz) davolash (krem, malham, tabletkalar);
  • Simptomatika va kasallikning bosqichiga qarab kompleks muolajalar (pastroqda maqolada keltirilgan);
  • Jarrohlik yordamida davolash (zararlangan tomirlarni olib tashlash).

Bunday vositalar kasallikning dastlabki bosqichlarida yordamchi davolash va rivojlanishini oldini olish vositasi sifatida qo’llaniladi. Ular quyidagicha yordam beradi:

  • Og’riqni kamaytirish;
  • Shishlarni kamaytirish;
  • Klapanlar tizimining ish faoliyatini yaxshilash;
  • Qon tomir devorlarining tonusini oshirish;
  • Normal qon aylanishini tiklash;
  • Asoratlar rivojlanishiga yo’l qo’ymaslik.

Troksevazin. Qon aylanishi tizimining faoliyatini normallashtiradigan faol modda — trokserutinni o’z ichiga oladi. Yallig’lanishni yo’q qiladi, kapillyarlarning nozikligini pasaytiradi, venotonik xususiyatlarga ega, shishlarni yo’q qiladi.

Detraleks. Yomirlarida qon turg’unligini kamaytiradi va limfa va suyuqlik oqimini yaxshilaydi.

Rutin. Vitamin P (rutin va boshqa bioflavonoidlar), shishlarni kamaytiradi, yallig’lanishni kamaytiradi, qon tomirlarini mustahkamlaydi, tomir tortishishlarni yengillashtiradi va venoz yara hosil bo’lishini oldini oladi.

Aestsin. Ot kashtani urug’ini o’z ichiga oladi. Qon tomir o’tkazuvchanligini va yulduzlar sonini kamaytiradi, tonusini oshiradi, yallig’lanishni, shish, qonning quyulib qolishini kamaytiradi va mikrosirkulyatsiyani yaxshilaydi.

Venoruton. Qon aylanish tizimining ish faoliyatini tiklaydigan okserutinni o’z ichiga oladi. Yallig’lanishni bartaraf qiladi. Tromb hosil bo’lishiga yo’l qo’ymaydi.

Tabletkalar kasallikka mahalliy ta’sir qilib bo’lmasa, kompleks davolash qismi sifatida qo’llaniladi. Ular quyidagicha yordam beradi:

  • Qon tomirlarining tonusini yaxshilash;
  • Yallig’lanish jarayonini bartaraf qilish;
  • Qon oqimi va limfatik drenajni tezlashtirisj;
  • Mikrosirkulyativ kasalliklarini bartaraf etish.

[1]

Venarus. Qon tomirlari tonusini oshiradi, cho’ziluvchanlik, o’tkazuvchanlik, kapillyar sinuvchanligini kamaytiradi, sezilarli darajada venoz qonning turib qolishini, yallig’lanishi kamaytiradi, qon tomir devorlarini shikastlovchi erkin radikallardan himoya qiladi.

Anvenol. Qon tomir o’tkazuvchanligini kamaytiradi, mikrosirkulatsiyani yaxshilaydi, arteriolalarni kengaytiradi, qon tomirlari tonusini oshiradi, periferik qon aylanishini yaxshilaydi.

Eskuzan. Ushbu preparat yallig’lanishga qarshi va tonik xususiyatlarga ega, tomir devori mustahkamligini oshiradi, kapillyar sinuvchanlikni kamaytiradi, shish va qon turg’unligini oldini oladi, charchoq, og’irlik, zo’riqish, qichishlarni yengillashtiradi, turli organlar va to’qimalarda sog’ayish jarayonini tezlashtiradi.

Venoruton 300. Bu shishni kamaytirish, og’riq qoldiruvchi, tortishishga qarshi ta’sir ko’rsatadi va mikrosirkulyatsiyani yaxshilaydi, trofik kasalliklar va yaralarni bartaraf etadi.

Angistaks. Tomirlar elastikligini oshiradi, qon tomir o’tkazuvchanligini me’yorlashtiradi, shish shakllanishini oldini oladi va mavjud shishlarni kamaytiradi.

Читайте так же:  Что нельзя есть при варикозе вен

Endovazal lazerli koagulyatsiyasi. Shifokor shikastlangan tomirga lazer bilan ta’sir qiladi va buning natijasida yulduzchalar yo’qoladi. Mahalliy og’riqsizlantirish ostida o’tkaziladi. Bir necha hafta o’tgach terida muolaja haqida hech qanday eslatma qolmaydi. Dastlabki bosqichlardagi varikozni davolash uchun ishlatiladi.

Skleroterapiya. Faoliyati buzilgan vena ichiga inyektsiya orqali maxsus moddalar yuboriladi, ular tomirlarni butunlay jipslashtirib, yopishtirib qo’yadi, qon tomir faoliyati to’xtaydi va qon so’glom tomirlar orqali oqa boshlaydi. Ushbu muolaja hamma uchun ham mos kelmaydi. Faqat tugunlar juda katta bo’lmagan taqdirda belgilanadi.

Ozon terapiyasi. Ozon kichkina igna bilan qon tomir ichiga yuboriladi va tomirni yopishtirib qo’yadi. Sezilarli natijaga erishish uchun bir necha muolaja yetarli. Qon tomirlari yulduzchalarini yo’q qilish uchun ishlatiladi.

Flebektomiya. Jarrohlik aralashuvi, shikastlangan tomirlar oddiygina olib tashlanadi. Operatsiyadan keyin ertasi kuni uyga qaytish mumkin, lekin kamida bir oy maxsus paypoq kiyish yoki elastik bint bog’lab yurish kerak.

[3]

Varikozni davolashda shifobaxsh jismoniy tarbiya va terapevtik trikotajdan foydalanish tavsiya etiladi.

Varikoz uchun terapevtik mashqlar. Bu oyoqlardagi og’irlikni yo’qotishga, qon aylanishini normallashtirishga va venoz qonning turg’unligini bartaraf etishga yordam beradi.

Agar sizning kasbingiz o’troq bo’lsa, har kuni piyoda yurishga harakat qiling. Velosiped va suzish ham tavsiya etiladi. Biroq, yugirish tomirlarning holatiga salbiy ta’sir ko’rsatishi mumkin.

Muhim! Varikozni davolash uchun xalq tabobati vositalarini ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashib oling!

Varikoz tomirlarini o’simlik preparatlar bilan davolash

Kasallikni o’simliklar bilan davolashning bir nechta foydali tomonlari:

  • Fitoterapiya kasallikning sabablarini yo’q qiladi;
  • O’tlar minimal miqdordagi qarshi ko’rsatmalarga ega;
  • O’simliklar bilan davolash juda kam miqdorda nojo’ya ta’sirga ega;
  • O’tlar kasallikni davolashidan tashqari, to’qimalarni vitaminlar va boshqa oziq moddalar bilan boyitadi;
  • Narxlari hamyonbop.

Patli kalanxoe. Kalanxoening barglari yaxshilab yuvilib, bir litrli bankaga solinadi (barglari yarim banka bo’lishi kerak). 70% spirt bilan to’ldirilib, qorong’i joyda 14 kun davomida saqlanadi. Qo’llashdan oldin yaxshilab chayqang (aralashtiring). Har kuni yotishdan oldin oyoqlaringizga surting. Og’riq dastlabki qo’llashdan so’ng ketadi. Varikoz oxirgi bosqichlarda bo’lsa, davolanish 4 oy davom etadi.

Olma «Antonovka». 1 litr qaynayotgan suvga 3 ta olma solib, qopqog’ini yoping va 4 soat davomida issiq joyga qo’ying. Keyinchalik olmani olib tashlamasdan, ularni ezing, eritmani aralashtiring va tindiring. 1 osh qoshiq asal qo’shgan holda 50 g dan (taxminan yarim ryumka) ovqatdan oldin ertalab va kechqurun yotishdan oldin iching. Bundan tashqari bu qonni tozalaydi, uyqu va ishtahani yaxshilaydi.

Kartoshka. 5 ta kartoshkani po’stidan tozalang va qirg’ichdan o’tkazing. Olingan kartoshka bo’tqasini oyoqlarga surting. 4 soatdan keyin og’riq butunlay o’tib ketadi va keyin kartoshkani iliq suv bilan yuvib tashlang.

Yog’ bilan sarimsoq. Sarimsoq oling va ezing. Ikki qism sariyog’ bilan aralashtiring. Uxlashdan oldin bo’rtib turgan venalarga surting va ustidan qog’oz yopib, bint yoki ro’mol bilan bog’lang. Ertalab yuvib, oyoqingizga iliq va yumshoq narsalar kiying.

Kasallikni davolashdan ko’ra oldini olgan ma’qulroq. Varikoz paydo bo’lishiga to’sqinlik qila oladigan ba’zi bir hayotiy qoidalarni ko’rib chiqing:

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=https%3A%2F%2Fqizlaruz.com%2Fwp-content%2Fuploads%2F2017%2F07%2Fvaarikozdavosi252-300x187

Deyarli hammamiz varikoz kasalligi nimaligini juda yaxshi bilamiz. Bu «o’rgimchak to’ri» oyoqlarimizda, qo’llarimizda, ba’zida umuman xayolimizga keltirmagan boshqa biror joyda paydo bo’ladi. Ammo varikozni yengadigan vosita har birimiznig uyimizda bor. Buni shunchaki hamma ham bilavermaydi. Ko’k, aniqrog’i, xom pomidorni teng ikkiga bo’lamiz va varikoz ustiga bog’laymiz. 2-3 daqiqadan so’ng olib tashlaymiz. Pomidor, albatta, ko’k bo’lishi shart. Chunki ko’k pomidor tarkibida pishganda yo’qolib ketadigan solanin moddasi mavjud.

Solanin tabiiy zahar hisoblanadi. Shuning uchun pishmagan meva va sabzavotlarni iste’mol qilish tavsiya etilmaydi. Biroq bu modda varikozga qarshi ijobiy ta’sir ko’rsatadi. Shu tariqa muolaja kuniga 1-2 marta takrorlanadi, natija esa 10 kunda bilinadi. Bunday pomidorli kompressdan so’ng varikozli joyga krem surtish kerak bo’ladi. Chunki pomidordagi kislota terini quritib yuboradi.

Varikozni davolash uchun – 4 hafta davomida olma sirkasini paxtaga shimitib, kuniga 3 mahal muammoli joyga bosgan holda ham kurashish mumkin. Faqat bu usuldan tananing yopiq joylarida foydalanish kerak. Chunki sirka ko’k pomidorga qaraganda terini juda kuchli quritish xususiyatiga ega.

Варикоз касалликларини жарроҳлик операцияларсиз даволаш: одатда энг кўп бериладиган саволларга жавоблар.

Варикоз касалликларини жарроҳлик операцияларсиз даволаш: одатда энг кўп бериладиган саволларга жавоблар.

Бу муолажа варикоз веналарни энг оммабоп, самарали ва хавфсиз даволаш усули бўлиб, у махсус доривор препаратларни инъексия йўли билан томирга юбориш ҳамда эластик бинтларни ўраб қўйишдан иборатдир.

Муолажанинг натижаси узоқ муддата, аксарият холларда эса бир умрга яхши даволаниш ҳамда косметик жиҳатдан самарали хисобланади. Бизнинг клиникамизда даволанган, касаллик даражаси анча ўтказиб юборилган фақат 15% беморлардагина бу муолажа бирданига тўлиқ даволаниш имкониятини бермаган. Бу даволанувчиларнинг барчаси бизнинг назоратимиз остида бўлиб, қайтадан варикоз тугунлари пайдо бўлиши биланоқ, уларга такрорий қисқа даволаш курслари тавсия этилади.

Даволаш муолажаларида махсус усулда ўткирланган, қаликлиги соч толасидан бўлган игналардан фойдаланилади.

Бир муолажанинг давомийлиги ўртача 10-15 дақиқадан иборатдир. Даволаниш жараёни Сизнинг турмуш тарзингизга ҳеч қандай халал бермайди.

Биз қўллайдиган замонавий препаратлар – тромбовар(Франция), этоксилсклерон (Германия) ва фибровейн (Буюкбритания) мутлақо хавфсиз бўлиб оғриқ қолдириш таъсирига эгадир, шу сабабли уларни қабул қилиш чоғида, беморлар озгина “исмиллаш”ни ҳис этадилар холос. Агар даволаш муолажалари пайтида Сиз ўзингизда қандайдир ноқулайликлар (оғриқ, кўнгил айнаши, бош айланиши)ни ҳис қилсангиз, бу хақида албатта шифокорга айтинг.

Читайте так же:  Варикоз малых губ при беременности

Ушбу муолажалар оёқларингиздаги қон айланишини сезиларли даража яхшилайди, варикоз веналардаги қоннинг туриб қолишини бартарф этиб, касалликнинг барҳам топишга кўмак беради. Бунда нафақат қон томирларидаги шишлар, йўқолади, балки айни пайтда касалликнинг барча белгилари- оғриқлар, шишлар қалтираш, оёқлардаги толиқиш ҳам барҳам топади. Уш бу муолажа фақат зарарланган веналарга танлаб таъсир кўрсатиш орқали амалга оширилиб, унда соғлом веналар дахлсиз қолади. Даволаш муолажаларини тугатилгандан сўнг оёқларга маҳсус эластик бинт ўраб койилади, мазкур бинтларни сиз камида уч соат боғлаб юришингиз ҳамда уларни фақат кечга бориб ечишингиз мумкин бўлади.

Даволашнинг асосий афзалликлари:

Бунда операциядан кейинги чандиқлар, излар ва улар туфайли келиб чиқадиган асоратлар бўлмайди.

Бу усул биринчи галда косметик жиҳатдан маъқулдир, у туфайли қон томирлардаги тўрлар ва юлдузчалар йўқотилади.

Уш бу муолажадан сўнг сиз бемалол ўз иш фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкин (Даволаниш муолажаларини ўтказиш учун касалхонада ётиш, кассалик варақасини очиш шарт эмас.)

Даволаш муолажалари неча маротаба ўказилиши керак?

Бу хар бир бемор учун алоҳида белгиланади.

Битта муолажа пайтида шифокор бирданига 10 та гача инъекция қилиниши мумкин (Ретикуляр веналарини даволашда эса 20 та гача инъекция қилиниши мумкин). Уколларнинг сони зарарланган веналарнинг ҳолатига ҳамда қўлланиладиган препаратнинг турига боғлиқ бўлади. Ҳар бир алоҳида холатда ўртача ҳисобда 7-10 та муолажа сеанслари ўтказилиши мумкин.

Даволаниш арафасида:

Эпиляция қилиш, ҳар хил лосьонлар, кремлардан фойдаланиш мумкин эмас.

Муолажадан олдин албатта душга тушиб, тозаланиб чиқинг, оёқларингизни оддий совун ёки бактерияларга қарши совун билан ювинг.

Муолажага ўзингиз учун қулай ва кенг кийимларда, оёкларни сиқмайдиган пойафзалда келинг.

Муолажадан 1,5 соат илгар енгилроқ бўлсада овқатланиб олганингиз мақсадга мувофиқдир.

Даволаниш олдидан:

Агар сиз бирор гормонал преаратларни қабул қилаётган бўлсангиз (контрацептив, эстроген, буқоққа қарши дорилар ва ҳоказоларни), ўзингизда қайси препаратларга нисбатан аллергия борлигини албатта шифокорга айтинг. Чунки уш бу препаратлар даволанишдан кйин, яна ретикуляр варикознинг қайта ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Даволанаётган пайтингизда аспирин, трентал, ибупрофен ва бошка шамоллашга қарши препаратларни қабул қилишни тўхтатиб туринг, чунки ушбу дорилар оёқларингизда кўкаришларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин, бундай кўк доғлар одатда 3-4 хафтадан кейингина йўқолади.

[2]

Даволанишдан 2 сутка олдин ва 2 сутка кейин алкоголи ичимликларни ичиш тақиқланади.

Муолажадан сўнг:

Жисмоний фаоллигингизни сусайтирманг. Ҳар куни камида 1 соат пиёда юринг.

Узоқ вақт бир жойда туришдан, ўтиришдан айниқса оёқларингизни бир- бирига чалиштириб ўтиришдан сақланинг.

2 хафта давомида иссиқ сувли ванна қабул қилманг ва 1,5- 2 ой мобайнида сауна ва ҳаммомга тушманг.

Эсингизда тутинг, даволаниш ҳамма вақт ҳам касалликни бир умрга бартараф этишга олиб келмайди, сиз яна қайта даволаниш муолажаларини олишингиз мумкин. Касаллик қайталанишидан сақланишнинг энг яхши йўли бу қулай пойафзал кийиш ва доимий равишда шифокор- флеболог назоратидан ўтиб туришдир.

Қандай ёндош таъсирлар бўлиши мумкин?:

Муолажалар давомида аллергик реакцияларининг учраши жуда камдан- кам кузатилади. Одатда аллергик реакциялар хавфи кўпроқ бошқа медикаментларга аллергияси бўлган бемоларда учрайди. Кўпинча тирида тошмалар пайдо бўлиши кузатилади, бу одатда қилинаётган нъекцияларининг турига ва эластик бинтларнинг матриалига боғлиқ бўлади, айрим холларда улар бир сутка ёки ундан кўпроқ муддат давом этиши мумкин (бундай пайтларда лоратадин, кларитин, супрастин, тавегил ва бошқа дориларни ичиш тавсия этилади).

Жуда кам ҳолларда, терининг вақтинча қорайиши кузатилиши мумкин.

Инъекциялар қилинган жойларда давомий оғриқлар одатда жисмоний зўриқиш юз берганда пайдо бўлиши мумкин, бундай оғриқлар 3- 9 суткагача чўзилади.

Болдир соҳсидаги қисқа муддатли шишлар эластик бинтларни ечгандан сўнг ўз- ўзидан йўқолади.

Вена қон томирларининг яллиғланиши- тромбофлебит- даволанишнинг камдан- кам учрайдиган аорати бўлиб, у 7- 10 кун мобайнида консерватив даволаш натижасида барҳам топади.

Эсингизда тутинг, юз бериши мумкин бўлган барча асоратларнинг энг мақбул давоси- бу шифокорнинг маслаҳатига қатъий амал қилишдир!

Энг муҳими- шифокорнинг қайта назорат қўригига у белгилаган муддатларда боришдир.

Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот proxy?url=http%3A%2F%2Fstatic.apteka.uz%2Ffiles%2Fflebolog1

Врач – флеболог высшей категории.

Без операционное лечение;

варикозно раширенных вен нижних конечностей;

сосудистые звездочки, сосудистые сеточки;

косметическая коррекция вен кистей и стоп;

Место работы: UNI MEDICAL CARE

Адрес: Ташкент Мирзо-Улугбекский р-он, ул. Мустакиллик д.59а тел. 237-08-48; 237-11-56

Ориентир: пр. Хамида Олимжана

Моб.тел. +998 90 943-45-59

Источники


  1. Вологодина, Н. В. Артрит. Лечение народными средствами / Н.В. Вологодина. – М.: Феникс, 2014. – 256 c.

  2. Вена манит… Добро пожаловать!. – М.: S.M. Superiora media, 2015. – 816 c.

  3. мбулаторная ангиология: руководство для врачей; под ред. А.И. Кириенко, В.М. Кошкина, В.Ю. Богачева. – М.: Литтерра, 2007.
Изображение - Варикоз касаллиги хакида маълумот 23423423423
Автор статьи: Анатолий Фрескин

Здравствуйте, вас приветствует Анатолий. Я уже более 9 лет занимаюсь лечением варикоза. Считая себя профессионалом, хочу научить всех посетителей сайта решать разнообразные задачи. Все данные для сайта собраны и тщательно переработаны с целью донести в удобном виде всю требуемую информацию. Однако чтобы применить все, описанное на сайте всегда необходима ОБЯЗАТЕЛЬНАЯ консультация с профессионалами.

Обо мнеОбратная связь
Оцените статью:
Оценка 5 проголосовавших: 5

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here